

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда. "Барселона" бош директори Оскар Грау ҳамда спорт директори Эрик Абидаль бугун Доҳага учиб борган ва 39 ёшли мутахассис билан гаплашиб кўрган.
"Барселона" таркибида 1998-2015 йилларда ҳаракат қилган Хави айни дамда "Ал Садд"ни бошқармоқда.
Олдинроқ "Барселона" раҳбарияти номзод топилмагунча Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқармаслиги борасида маълумотлар берилганди.



