
Маълумотларга кўра, "Сассуоло" 22 ёшли бразилияликка қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча футболчи борасида Каталония клубига расмий таклиф юборгани йўқ. Трансфер 12 млн. евро эвазига амалга ошиши мумкин.
"Барселона" 2016 йилнинг ёзида Марлонни "Флуминенсе"дан ижарага олиб, бир йилдан сўнг футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Ҳимоячи сўнгги мавсумни "Ницца"да ижарада ўтказди.