"Барселона": Ҳамма таътилда, Дембеле эса машғулотларни бошлайди

Alisher
22 июл 2020, 12:24
Франциялик вингер майдонга қайтиш учун қаттиқ меҳнат қилмоқчи.

"Барселона" кейинги марта ўз базасида 28 июль куни йиғилади. Бунга қадар эса барча футболчилар бир ҳафталик таътилга чиқишади.

Ягона истисно эса Усмон Дембеледир. У формасини йиғиб олиш шу ҳафтада машғулот марказига қайтади.

"Барселона" базасида шуғулланадиган яна бир футболчи уругвайлик Рональд Араухо бўлади. У "Барселона Б" билан шуғулланади.

Жароҳатланган француз футболчилари - Антуан Гризманн, Самуэль Умтити ва Клеман Ланглелар уйларида тикланишади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo