"Барселона" футболчисининг кейинги жамоаси маълум

Alisher
13 янв 2020, 17:48
"Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо ушбу трансферлар ойнасида жамоадан кетади.

20 ёшли франциялик ўйинчи "Шальке"га ўтишга қарор қилди ва гельзенкирхенликлар ўйинчини мавсум охирига қадар сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олади.

Тодибо бугуноқ "Шальке" учун тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячи учун "Монако", "Милан" ва "Герта" клублари рақобатлашаётган эди.

Тодибо жорий мавсум "Барселона" сафида Ла Лигада 2та ўйинда майдонга тушган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany