"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
25 окт 2021, 23:13
"Барселона" франциялик вингер Усмон Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи.

"Goal" хабарига кўра, клуб раҳбарияти ва футболчининг агенти Дембеле иштирокида фаол музокаралар ўтказмоқда ва бу муваффақиятли давом этмоқда.

Ушбу ҳафтада томонлар музокараларнинг сўнгги босқичларини ўтказиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дембеле ушбу мавсумда ҳали майдонга тушмади ва бугун жароҳатидан тикланиб, сафга қайтди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›