

32 ёшли испан учун "Барселона" даъвогарлик қилмоқда.
Каталония клуби ўйинчи билан келаси ёзда эркин агент бўлганда шартнома имзоламоқчи. "Барса" шунингдек лондонликларнинг яна бир ҳимоячисига қизиқмоқда - Андреас Кристенсен.
Аспиликуэта жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушди. Испаниялик футболчи "Осасуна" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоада 2006-2010 йиллар давомида тўп тепган.



