"Барселона" "Арсенал" ҳимоячиси Бельеринга қизиқмоқда

Alisher
12 авг 2022, 17:17
"Барселона" "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Клуб Сесар Аспиликуэтани харид қилиш имкониятини йўқотганидан сўнг 27 ёшли ўйинчини кўриб чиқишни бошлади.

Қайд этиш керакки, агар "Барселона" барча янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказса ва "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсонинг битимини ёпса, испан билан шартнома имзолаши мумкин.

Ҳимоячи ўтган мавсум "Бетис" сафида ижара асосида 32та ўйинда 5та ассист қайд этди. Унинг "Арсенал" билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo