

Учрашув якунланиб бораётган бир вақтда Эшли Янг рақиб ҳужумчиси Серхио Агуэронинг оёғига тепди. Бироқ бош ҳакам Мартин Аткинсон пенальти белгиламади. "Сити"нинг собиқ футболчиси Марио Балотелли ушбу ҳолага ўз фикрини билдирди.
"Нега пенальти қўйишмади? Ростдан ҳам нималар бўляпти? Поль Погбани икки голи ва МЮни ғалаба билан табриклайман. Бироқ пенальти берилиши керак эди. Гап тамом", - деди Балотелли.



