Баҳром Ҳайдаровни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
4 мар 2019, 16:50
Узоқ йиллардан буён "Нефтчи" ПФКда фаолият олиб бораётган тажрибали мутахассис, жамоа бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров бугун 41 ёшни қарши олди!

Мозийга назар соладиган бўлсак, даставвал “Нефтчи” ёшлар жамоасида, кейинчалик фарғоналиклар бош мураббийига айланган тажрибали мутахассис сўнгги йилларда кўплаб иқтидорларни катта футболга кириб келишига асосий сабабчи бўлди. Бахром Сотиболдиевич тарбиялаган кўплаб истеъдодлар бугунги кунда Суперлига жамоалари сафида фаолият олиб боришмоқда.

Имкониятдан фойдаланган ҳолда, "Нефтчи" бош мураббийини туғилган куни билан табриклаймиз! Унга соғлиқ-саломатлик ва оилавий хотиржамлик, мураббийлик фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

Туғилган кунингиз билан, Баҳром Сотиболдиевич!


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›