Азиз Ҳайдаровда қизил, жамоасида мағлубият

Narzulla Saydullayev
5 фев 2015, 21:01
Кеча БАА про лигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби сафарда "Ал Айн" билан куч синашиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда терма жамоамиз аъзоси Азиз Ҳайдаров 75-дақиқа ўйнади. Айнан шу дақиқада ҳамюртимиз ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилиб майдондан четлатилди. "Ал Шабаб" 26 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

"Ал Шабаб" навбатдаги ўйинни 8 февраль куни "Ал Аҳли" клубига қарши ўз майдонида ўтказади.

"Ал Айн" - "Ал Шабаб" 2:1
Голлар:
Мёнг Жу Ли 16, Жирес Кембо Экоко 76 пенальти - Носир Маъсуд 45
Четлатиш: Азиз Ҳайдаров 75 ("Ал Шабаб")

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia