Азар "Реал"нинг яқинлашиб келаётган икки ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
21 авг 2019, 17:17
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар клубнинг яқин 2 ўйинида майдонга тушмайди.

Хавбек 24 август куни бўлиб ўтадиган "Вальядолид" ҳамда 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Вильярреал"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Олдинроқ, Азар сонидан олган жароҳати туфайли Ла Лиганинг 1-тур доирасидаги "Сельта" (3:1)га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.

Эслатиб ўтамиз, Азар "Реал" шу ёзда "Челси"дан 100 миллион евро эвазига ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS