
Олдинроқ "Реал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Азарнинг ўйинидан роҳатланишини таъкидлаган эди.
Хабараларга кўра, Азар фаолиятини "Челси"да давом эттирмоқчи ва у яқинда кўклар билан 5,5 йиллик янги шартнома имзолади. Энди унинг ҳафталик маоши 200 минг фунт.
Азар бу мавсумда Премьер-лиганинг 32та учрашувида майдонга тушди ва 8та голли пас бериб, 13та голга муаллифлик қилди.