Азар: "Ҳамма дуранг бўлади деб ўйлаган эди, аммо..."

Aslanov Jasurbek
27 авг 2018, 00:45
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Ньюкасл"га қарши бўлиб ўтган Премьер-лиганинг 3-тур учрашуви (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Ньюкасл" гол урганида ҳамма дуранг бўлади деб ўйлаганди, аммо бу "Челси". Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Баҳсни яхши ўтказдик, кўплаб вазиятлар яратдик ва ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. Бугун чарчоқни ҳис қиляпман. Бутун жамоа чарчади деб ўйлайман, аммо 3 очкони қўлга киритдик" - дейди Азар.

Лондон клуби кейинги турда ўз майдонида "Борнмут" билан ўйнайди. Баҳс 1 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›