Аёллар олимпия терма жамоамиз Фаластинни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
11 мар 2015, 17:53
Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпияда-2016 сралаши биринчи босқичи дастлабки учрашувлар ўтказилди.
"B" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон айёллар олимпия терма жамоаси биринчи учрашувда Фаластин жамоасига қарши майдонга чиқиб, йирик - 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистонликлар дастлабки бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига 5та тўп киритиб улгурганди. Иккинчи таймни ҳам голсиз ўтказмаган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси саралашни жуда ишончли ғалаба билан бошлади.


Олимпияда-2016. Саралаш, 1-босқич.
Аёллар.

Ўзбекистон - Фаластин 6:0

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com