

Мадридликлар “Бэйцзин Гоань” клубидан Седрик Бакамбуни олиб келиш борасида музокараларни бошлаган. Ушбу трансфер агарда Эдинсон Кавани ПСЖда “Атлетико”га ўтмай қолган ҳолда амалга оширилади. 28 ёшли футболчи 3 йил олдин “Атлетико”га ўтиши мумкин эди. Бироқ африкалик футболчи “Вильярреал”дан Хитойга кетишни маъқул топганди. У Ла Лига доирасида 105 та ўйинда 47 та гол урган.



