"Атлетико" "Наполи" етакчиларидан бирига қизиқмоқда

Alisher
2 апр 2021, 12:03
"Наполи" хавбеки Фабиан Руис фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, ўйинчига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Матрасчилар" раҳбарияти ярим ҳимоячини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. 24 ёшли ўйинчининг неаполликлар билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Олдинроқ ҳам "Атлетико" Руисни харид қилишга уриниб кўрган, аммо Италия клуби уни 45 миллион евро эвазига сотмаганди.

Фабиан жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira