"Футбол Экспресс" газетасининг хабарига кўра Алиқулов "Шўртан" клубига ўтишни ўйламоқда. Маълумот учун, ҳимоячи бир йил олдин ғузорликлар сафида ўйнаганди.
- "Шўртан" раҳбари Облаёр ака Расулов билан гаплашдим. Кейинги мавсумни яна Ғузорда ўтказиш ниятим бор. Энди "Динамо"да ортиқ қолмайман. Айни пайтда таътилдаман. Яқин орада "Шўртан"нинг йиғинига қўшиламан. Бошқа вариантларни кўриб чиқишга хоҳишим ҳам йўқ. "Шўртан" мухлислари учун ҳам шу ерда ўйнамоқчиман, - дейди Алиқулов.