"Арсенал" Венгерга янги шартнома таклиф қилмаган

Aslanov Jasurbek
13 май 2016, 17:12
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб унга янги шартнома таклиф қилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

66 ёшли францияликнинг "тўпчилар" билан амалдаги битими 2017 йилнинг ёзида якунига етади.

"Бу нотўғри ва шунга ўхшаш маълумотлар қаердан пайдо бўлишини билмайман. Ҳаммаси ёлғон, ўйлаб топилган. Матбуот маълумот тарқатишдан олдин уни текшириб кўришини истайман. Улар бу борада клубга ёки менга мурожаат қилишлари мумкин эди" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›