"Арсенал" франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
30 дек 2020, 10:24
"Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

21 ёшли футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Упамеканонинг трансфери 40 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Дайо жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушди.

Футболчи Франциянинг "Валансьен" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

У фаолияти давомида "РБ Лейпциг"дан ташқари "Зальцбург" ва "Лиферинг" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›