"Арсенал" Бельериннинг трансферидан катта маблағ ишлаб олмоқчи

Mirjalol Normatov
13 мар 2018, 17:20
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин жамоадан кетиши мумкин.

22 ёшли футболчини "Арсенал" трансферга қўйишга тайёр. "Daily Mail" хабарига кўра, "канонирлар" раҳбарияти футболчининг трансферидан 56 млн евро ишлаб олмоқчи.

2017/18 йилги мавсум бошланишидан олдин "Арсенал" Бельеринни "Манчестер Сити"га сотмаганди. Уни 16 ёшлигида "Барселона"дан 500 минг еврога сотиб олганди.

Айни дамда футболчига "Барселона" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail