Арсен Венгер тўртинчи ўринни қўлга киритишга ишонмоқда

Narzulla Saydullayev
17 май 2017, 09:40
«Арсенал» устози Арсен Венгер «Сандерленд»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.

«Танаффусга қадар гол ура олмаганимиздан хайрон қолдим. Аммо ҳаммаси жойида.

Ўтган йил 71 очко билан иккинчи бўлгандик, ҳозир 72 очкога эгамиз ва уни 75тага етказмоқчимиз. Нима бўлишини кейин кўрамиз. Бир неча бор сўнгги турдагина керакли ўринга чиқиб олганмиз. «Сандерленд» курашди, АПЛда айнан шуни кўришни истайсизлар. 

«Бавария»га қарши ўйиндан сўнг бизда қийин давр бўлди. Бошқа томондан йигитлар учун керакли имтихон бўлди», – дейди Венгер.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›