

26 ёшли футболчи “Сток Сити” АПЛни тарк этгани сабаб жамоадан кетади. Унинг товон пули 12 млн фунтни ташкил этади. Шакирига ҳозирда “Ливерпуль”, “Эвертон” ва “Саутгемптон” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Якунига етган мавсумда Шакири 36 та ўйинда 8 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди.



