

Улардан бирида "Тоттенхэм" клуби "Саутгемптон"ни 5:2 ҳисобида таслим этди. Ана шу учрашувда лондонликлар ҳужумчиси Харри Кейн хет-трик қайд этди. Шу тариқа, Кейн Премьер-лигада бир тақвим йилида энг кўп гол урган футболчига айланди. Унинг 2017 йил АПЛда урган голлари 39тани ташкил этди. Ундан олдинги рекорд 1995 йилда 36та тўп киритган Алан Ширерга тегишли эди.




