АПЛ клубидан очколар олиб ташланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
4 янв 2024, 12:02
"Эвертон"нинг тақдири яна такрорланиши мумкин.

Англия Премьер-лигаси "Ноттингем Форест"дан очколарни олиб қўйиши мумкин, деб хабар берди "The Athletic". 

Клуб молиявий қоидаларни бузганликда гумон қилинмоқда.

"Ўрмончилар" ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади. АПЛ томонидан ҳам ҳозирча расмий айблов қўйилмади. 

Аввалроқ лига молиявий қоидаларни бузгани учун "Эвертон"дан 10 очко олиб ташлаган эди.

"Ноттингем Форест" ҳозирда 20 ўйиндан кейин 20 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic