Анзур Исмоилов: "Саудия Арабистонига қарши ўйинда ғалаба учун боримизни берамиз"

Narzulla Saydullayev
16 янв 2015, 07:00
Хитойга қарши ўтган ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун ўйиннинг биринчи бўлимида яхши ҳаракат қилдик. Лекин иккинчи бўлимда бизга нима бўлганини тушуна олмадим. Ўйинимиз умуман қовушмади".

"Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Сабаби кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Саудия Арабистонига қарши баҳс жуда оғир ўтади. Жамоам охиригача курашади ва ғалаба учун борини беради", - дейди Анзур Исмоилов. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›