Антонига А Серия гранди қизиқиш билдирмоқда, "МЮ" вингери "Бетис"га қайтмайди

Aslanov Jasurbek
4 июн 2025, 19:20
Антони "Ювентус"га ўтиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" вингери Турин клубининг трансфер мақсадларидан бирига айланди, деб хабар беради UOL. Йил бошидан бери футболчи "бьянконери" раҳбарияти томонидан юқори баҳоланмоқда, энди улар ёзги трансфер ойнасида уни харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бразилиялик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Бетис"да ижара асосида ўтказди. Унинг испан клубига қайтиши эҳтимолдан йироқ кўринади – шу сабабли ўйинчи кейинги мавсум учун янги клуб қидирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UOL

Сўнгги янгиликлар

Барча ›