Англия собиқ бош мураббийи Осиё Кубогида Филиппин терма жамоасини бошқаради

Narzulla Saydullayev
27 окт 2018, 20:01
Швециялик машҳур мураббий Свен Йоран Эриксен Осиёда ишлайди.

ФИФА расмий сайти ушбу мутахассис Филиппин терма жамоаси бош мураббийи бўлганини эълон қилди.

Маълумот учун, Эриксен мураббий фаолияти давомида "Бенфика", "Рома", "Фиорентина", "Лацио", "Манчестер Сити", "Лестер", "Шанхай СИПГ", Англия, Мексика, Кот-Дивуар каби жамоаларни бошқарган.

Унинг сўнгги иш жойи Хитойнинг "Шенжен" клуби бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин БААда ўтадиган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон билан куч синашади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›