

Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетико"га қарши ўйин италиялик учун жамоа бош мураббийи сифатидаги 263-учрашув бўлди. Зиданда ҳам шунча ўйин бор.
Анчелотти қўл остида мадридликлар 191 ўйинда ғалабага эришган, 34 марта дуранг ўйнаб, 38 ўйинда мағлуб бўлди. Голлар 633:237. Зидан пайтида эса 596:263 бўлган.
Италиялик мураббий "Реал" билан 10та совринга эга чиқди. Зидан даврида эса "Реал" 11та совринга эга чиққан.



