Ана холос! ЛаЛига клубининг бир йўла 15 аъзоси коронавирусга чалинди

Mirjalol Normatov
18 мар 2020, 19:57
"Алавес" матбуот хизмати расмий сайтида клубнинг 15 нафар аъзолари коронавирусга чалинганини маълум қилди.

Улардан 3 нафари асосий таркиб футболчилари бўлса, 7 киши мураббийлар штабидан ва 5 киши клуб ишчиларини ташкил қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан вафот этганлар 8200 нафардан ошиб кетган. Испанияда эса  13910 инсон касалликдан зарарланган. Айни дамда Эрон (17361), Италия (31506) ва Хитой (80894) давлатлари коронавирусни юқтирганлар сони бўйича юқори ўринда турибди.

Кеча ушбу пандемия сабабли Евро-2020 ва Копа Америка келаси йилга кўчирилгани расман эълон қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal