Алекс Фергюсон: "Моуриньога бу вазиятдан чиқиб кетиш учун яна бир неча ҳафта етарли"

Aziz Tukhtamuradov
10 окт 2015, 20:27
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ мураббийи Алекс Фергюсон айни пайтда қийин аҳволга тушиб қолган Жозе Моуриньони қўллаб-қувватлаб ўтди.

"Менимча бундай ҳолат Жозенинг фаолиятида илк маротаба кузатилмоқда. Буни тасаввур қилиш қийин. Лекин, маҳоратли мураббийлар бундай вазиятдан қай тарзда чиқиб кетиш йўлларини биладилар.

У йўлини топади. Бунинг учун унга бир неча ҳафта етарли. Лекин, у ўзининг ажойиб посбони Тибо Куртуани йўқотганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим", - дейди Фергюсон.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›