Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"

Mirjalol Normatov
23 май 2025
Собиқ футболчи Алан Ширер "Манчестер Юнайтед"нинг Рубен Аморим давридаги ҳолати ҳақида гапирди.

Кеча манкунианликар Европа лигаси финалида "Тоттенхэм"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Энди Рубен Аморимнинг клубдаги келажаги борасида кўплаб саволлар туғилади. У келаси мавсум бошигача жамоадан кетадиган бўлса ҳам ажабланмайман. Бу унинг хоҳишига кўра бўладими ёки клубнинг, фарқи йўқ.

Клуб бундай ҳолатда бўлганлиги сабабли у кўп кутмаслиги керак деб гапиргандим. У барчаси жуда ёмон эканлигини тушунгани йўқ. Акс ҳолда у бу ерга келмаган бўларди.

У бу ҳолатда жамоага ёрдам бергани йўқ. Аксинча ишларни ёмонлаштириб юборди. Агарда жамоа Европа лигасини олганида, балки, айрим муаммоларга ниқоб қўйилган бўларди. Бироқ уларнинг муаммолари ўтган 97 дақиқада кўринди: креативлик, куч-ғайрат, голлар йўқ, барчаси тартибсиз", - деди Ширер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Betfair