Акром Комилов: ”Кўплаб вазиятлардан фойдалана ололмадик”

Narzulla Saydullayev
17 июн 2016, 09:00
12-тур доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Бекободда “Металлург” билан дуранг натижани қайд этди.
Ўйиндан сўнг “Қалдирғочлар” ҳимоячиси Акром Комилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда шиддатли кечди. “Насаф” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйинини кучайтиргани билиниб турибди. Жамоа ўз уйида ўйнади ва кўплаб мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши уларга янада куч берди.

Кўп вазиятларда  учрашув ҳаводаги курашлардан иборат бўлди. Рақиб жамоа ҳимояда жуда яхши ўйин кўрсатди. Забиҳилло Ўринбоевнинг голидан сўнг голли вазиятлар кўп бўлди аммо биз улардан фойдалана ололмадик. Кейинги баҳсларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз, - дейди Акром Комилов.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia