Агентлар "Реал"га Санени сотиб олишни таклиф қилишди

Aslanov Jasurbek
17 май 2019, 10:27
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане клубни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчининг агентлари "Реал"га мурожаат қилиб, Санени сотиб олишни таклиф қилишди. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячини 160 млн. еврога сотиши мумкин.

Санега "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо Лерой Германияга қайтмоқчи эмас. "Барселона" Гризманн вариантидан олдин Санени харид қилиш ҳақида ўйлаган эди.

22 ёшли Сане 2016 йилда 50,5 млн. евро эвазига "Шальке"дан "Манчестер Сити"га ўтган. Жорий мавсум у клуб АПЛнинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 11та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›