Абдуллоҳ Олимов “Нефтчи” кўригида

Narzulla Saydullayev
27 янв 2014, 09:40
“Пахтакор” жамоасинг ёш ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Абдуллоҳ Олимов “Нефтчи” жамоасининг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилди.
“Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик давомида бир қанча янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Шу қатори маҳаллий ёш истеъдодларга ҳам эътиборни қаратишаётгани қувонарли ҳолат албатта. Куни кеча “шерлар” таркибидан асли фарғоналик бўлган ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов фарғоналиклар сафига келиб қўшилган. Футболчини ўзи билан боғланганимизда, ҳали шартнома тузилмагани ҳақида маълумот олдик. Маълум бўлишича, янги келиши кутилаётган футболчилар билан шартномалар Тошкент йиғинида эмас жамоа Фарғонага борганда тузилади.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси 28 январь куни Тошкент йиғинини якунлаб Фарғонага қайтади. Шундан сўнг 2-7 февраль кунлари Фарғона “Ҳокими кубоги” баҳсларида қатнашишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›