А Серия клуби Мойзе Кинни ижарага олишга яқин

Alisher
11 янв 2020, 13:20
"Эвертон" ҳужумчиси Мойзе Кин клубдан кетишга яқин.

19 ёшли форвардга "Сампдория" клуби қизиқмоқда. А Серия клуби ўйинчини мавсум якунига қадар ижарага олишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоасининг ёш ўйинчисига бундан ташқари "Рома" ва "Милан" клублари қизиқмоқда.

Кин жорий мавсум АПЛда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Telenord