4 йил олдин шу куни...

Aslanov Jasurbek
13 июл 2018, 14:31
15 июль куни Россияда ўтаётган ЖЧ-2018нинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Франция ёки Хорватия амалдаги жаҳон чемпиони - Германиядан бу номни олиб қўяди.

Германия терма жамоаси 2014 йилда Бразилия майдонларида ўтган мундиал ғолибига айланган эди. Роппа-роса 4 йил олдин, айнан шу куни (2014 йил 13 июль) немис жамоаси ЖЧ-2014 финалида Аргентинани мағлуб этиб, ўз футболкасига яна битта юлдузчани қўшиб қўйганди.


Германия - Аргентина 1:0

Гол: Марио Гётце 113.

Германия: Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Хёведес, Крамер, Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил, Клозе.

Аргентина: Ромеро, Рохо, Гарай, Демичелис, Сабалета, Билья, Маскерано, Перес, Лавесси, Месси, Игуаин.





Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia