

Ярим финал ўйинларида ғалабага эришган Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри жамоалари ҳал қилувчи тўқнашувда ўзаро майдонга тушишди. Ўйинда Тошкентликлар 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионликни қўлга киритишди.
Қорақалпоғистон Республикасига кумуш, Хоразм вилояти ва Наманган вилояти жамоаларига бронза медали топширилди.
Қуйида учрашув натижалари билан танишишингиз мумкин.
Ярим финал
Қорақалпоғистон Республикаси - Хоразм 2:0
Тошкент шаҳри - Наманган 8:0
Финал
Қорақалпоғистон Республикаси - Тошкент шаҳри 0:2

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус



