

Бельгиялик “Кристал Пэлас”га қарши учрашувни тўлиқ ўтказди ва тўпга атиги 7 бор тегиниб, АПЛ антирекордини ўрнатди.
“У ўйинга кириша олмади, бундай бўлиб туради. Бу бўш ерларни топадиган ва яхши ҳимояланиб, учрашувни яхши ўтказадиган жамоа билан ўйинда ишончида муаммоси бўлган ҳужумчилар билан рўй беради. Бу биз хоҳлаган нарса эмас, Ромелу ҳам буни истамайди.
Унинг устидан кулиш ва масхара қилиш вақти эмас. У диққат марказида ва уни ҳимоя қиламиз, чунки у бизнинг футболчимиз”, дейди немис мутахасссиси.



