

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эронга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Гуруҳдаги яна бир ўйинда Жанубий Корея ўз майдонида Қатарни 3:2 ҳисобида таслим қилди. Хитой эса кутилмаганда Сурияга ютқазди - 0:1.
Бу турдан сўнг Корея ва Эрон ўз очколарини 7тага етказиб пешқадам бўлиб олишди. Ўзбекистон 6 очко билан учинчи ўринда.




