UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  55 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда Янгиликлар

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда

Давралар оралиғидаги таътилдан қайтган “Металлург” футболчилари илгари хабар берганимиздек айни кунларда Чорвоқда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Футболчиларга жисмоний машқлар билан биргаликда назарий жиҳатдан кўрсатмалар берилмоқда. Биринчи давра ўйинларида йўл қўйилган хатолар таҳлил этиляпти ва иккинчи даврада бундай камчиликлардан холи ўйин кўрсатиш борасида сабоқ берилмоқда. Ўз навбатида Бразилия майдонларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари кузатилмоқда, улардаги илғор тажрибалар, бетакрор комбинациялар ўрганилмоқда.

Клубда дастлабки ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, биринчи даврани “Металлург”да ўтказган Сардорбек Соибовга жавоб берилди. Ўз навбатида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида биринчи даврани ўтказган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродовлар бекободликлар сафида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, ёшлар таркибида ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмаган бир қатор ўйинчилар билан хайрлашилди.

“Металлург”нинг  Чорвоқдаги йиғини 12 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа Чирчиқ шаҳридаги базасига қайтиб келади ва бевосита кўрик учрашувларига эътиборни кучайтиради. Назорат ўйинлари ҳақида кейинги сафар батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика