UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  0 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  2 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  8 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13

Златко Далич "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" тўқнашувидан олдин интервью берди Янгиликлар

Златко Далич "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" тўқнашувидан олдин интервью берди

21 август куни ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтади.

Биринчи ўйин БААнинг Ал Айн шаҳрида кечади. Хорватиялик мураббий Златко Далич иккала клубда ҳам ишлаган. У 2013 йил "Ал Аҳли" билан Саудия шаҳзодаси Кубогида зафар қучган. Шунингдек, 2015 йил "Ал Айн" билан БАА чемпиони бўлган. Қолаверса, ўтган йил "Ал Айн"ни ОЧЛ финалига олиб чиққанди. 

- "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" қарама-қаршилигида қайси футболчилар ўзини кўрсатади деб ўйлайсиз? 
- Иккала жамоада ҳам кучли футболчилар бор. Лекин жамоа сифатида ким зўр бўлса ўша ютади. 

- Сиз ўтган йил "Ал Айн" билан финалда иштирок этгансиз. Бу мавсум ушбу жуфтликдан кимдир финалга бориши мумкинми? 
- Ғарбий Осиё клублари учун финалга чиқиб кейин мағлуб бўлиш одат тусига кириб қолди. Охирги уч йилни ёдга олайлик, "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли" ва "Ал Айн" клублари финалга чиқиб, лекин якунда Австралия, Хитой ва Жанубий Корея клубларига имкониятни бой беришди. 

- "Ал Ҳилол" дастлабки баҳсни сафарда ўтказади. Нима деб ўйлайсиз, жамоа сафарда қандай ўйнаши керак? 
- Плей-офф учрашувларида сафардаги баҳс жуда муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳеч бўлмаса битта гол уриб олиш талаб этилади. Агар "Ал Аҳли" бунинг уддасидан чиқса, жавоб учрашувида осон бўлади. 

- Имкониятлар борасида қандай фикрдасиз? 
- "Ал Айн" ўтган йил, "Ал Ҳилол" эса уч йил олдин финалда ўйнаган. Иккала жамоа ҳам кучли. Имкониятлар ҳақида 50/50 дея оламан. Фақат муаммо шундаки, иккала давлатда ҳам миллий чемпионат энди бошланади ва жамоалар ҳозир яхши ҳолатда эмас. Аммо уларда ОЧЛда ўйнаш бўйича тажриба етарли. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика