

RMC Sport маълумотларига кўра, "Реал"дан ташқари мутахассис ўзини ПСЖ, "Бавария" ёки "Ювентус" устози сифатида тасаввур қила олади. АПЛ Зидан учун қизиқ эмас.
Таъкидланишича, Зинедин ва ПСЖ ўртасидаги музокараларда мураббий Марселда таваллуд топгани муаммо бўлмаган. Футболчи сифатида Зидан ПСЖ сафида майдонга тушишни тасаввур ҳам қилмаган, аммо ҳозир, мураббий сифатида, масалага анча хотиржам қарайди.



