Зидан Мбаппе билан суҳбатлашиб олди

Aslanov Jasurbek
23 июн 2017, 03:49
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Монако” форварди Килиан Мбаппе билан телефон орқали суҳбатлашди.

Франциялик мутахассис ҳамюртини Мадрид клуби таклифини қабул қилишини сўраган. Суҳбат давомида Зидан Мбаппега етарли ўйин амалиёти тақдим этишини ва уни топ даражадаги футболчи бўлишига ёрдам беришини таъкидлаган.

Шунингдек, Зидан ҳужумчсига уни майдонга туширишга имкон бериш учун “Реал” юлдузларидан бирини сотишга ҳам тайёр эканлигини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As