UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Мхитаряннинг "Арсенал"даги биринчи машғулотидан фотогалерея  0 10:49Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди  0 10:48Бугун 14:10дан бошлаб СПОРТ ТВда Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви намойиш этилади  1 10:33Вьетнам халқи финалга чиқишни қандай нишонлади? ФОТОГАЛЕРЕЯ  30 09:55Антонио Конте: Жеко “Челси”да? Тўғриси, бундан хабарим йўқ  2 09:46Девлар ўлди, футбол қутилди  52 09:38МЮ тўхташ ниятида эмас. Жозе яна иккита ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда  10 09:23Диего Симеоне: Ҳаммасини ўз бўйнимга оламан  3 09:08МЮ Артуро Видалга қизиқиб қолди  6 08:50Мората “Челси”да Азарнинг ўрнини ким боса олиши мумкинлигини айтди   7 08:33Ҳарри “Реал” оромини ўғирлади. Клуб Кейн трансферига 450 миллион евро сарфлашга тайёр  17 08:15Андреа Пирло: Италия футболи бутунлай ўзгариши шарт   2 08:00Расман “Челси” ҳимоячиси “Ньюкасл”га ўтди  3 07:41“Челси”нинг собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин   4 07:25Етти ой деганда у қайтди. Марко Ройс жароҳатидан тузалди   12

ЖЧга 3-кун қолди. АҚШ-1994 Янгиликлар

ЖЧга 3-кун қолди. АҚШ-1994

Айрим сабабларга кўра тўхтаб қолган лойиҳамиз бугундан давом этади. Кун давомида сиз азиз ўқувчилар ЖЧ-94, 98 ва 2002 ҳақида батафсил маълумотга эга бўласизлар.
1994 йил АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионати кўплаб жиҳатлари билан алоҳида таъкидлашга арзийди. Биринчидан, профессионал футбол лигаси ушбу мамлакатда чемпионат арафасида тузилган. Маҳаллий аҳоли учун футбол иккинчи даражали спорт тури қаторида эди. Шунга қарамай, ЖЧлар тарихида учрашувларга томошабинларнинг ўртача ташрифи бўйича мутлоқ рекорд айнан АҚШдаги мундиалда қайд этилди.





24 жамоа иштирокидаги сўнгги жаҳон чемпионати саналган мундиалдан Франция ва Англия сингари жамоалар четда қолди. Гуруҳ баҳслари ҳам бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан, Аргентина юлдузи Диего Марадонанинг гуруҳ ўйинлари якунланмасдан туриб допинг тестдан ўта олмагани сабабли дисквалификация қилиниши катта шов-шув уйғотди. Шоуларни яхши кўрадиган юрт одамлари шу тариқа майдонда ажойиб ҳаракатларни яратадиган ижрочининг ўйинларидан тўлиқ баҳра олишмади. Гуруҳдан чиқолмаган Колумбия эса жазони ўта шафқатсиз тарзда олди. АҚШ билан учрашувда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган Эскобар юртига қайтиб боргач, отиб ўлдирилди.

Гуруҳдан кутилган жамоаларнинг барчаси нимчорак финалга йўл олди. Чемпионат кашфиётига айланган Саудия Арабистони йўлига Швеция тўғаноқ бўлди. Ўйинда шведлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Саудия намойиш этган ўйин эса миллионлаб мухлисларни ўзига жалб қилди. Саид Овайран Марадона Англияга урган голдан қолишмайдиган тўпни Бельгия дарвозасига йўллади. Аргентина руҳий исканжада қолиб кетди ва Руминияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Георге Хаджи чиройли ҳаракатларини самара билан уйғунлаштира олгани билан яна бир юлдуз порлаганини намойиш қилди. Болгария эса Стоичков бошчилигида нафақат французларни, балки бошқа термаларни ҳам доғда қолдиришини кўрсатди. Бразилия мезбонларни қийинчилик билан енгган бўлса, Италия Нигерия билан беллашувда ҳақиқий матонат кўрсатди. Гуруҳдан базўр чиққан итальянларни Роберто Баджо қутқариб қолди. У бир футболчи кам бўлиб ўйнаётган жамоани ғалаба сари етаклади.

1/8 финал

Германия  - Бельгия – 3:2
Испания – Швейцария – 3:0
Саудия Арабистони – Швеция – 1:3
Руминия – Аргентина – 3:2
Бразилия – АҚШ – 1:0
Голландия – Ирландия – 2:0
Нигерия – Италия – 1:2
Мексика – Болгария – 1:1 (пенальтилардан 1:3)

Чорак финал эса ишқибозларга супербаҳсларни тақдим этди. Италия – Испания учрашувида Роберто Баджонинг 88-дақиқада урган голи “мовий гвардия”ни ярим финал сари етаклади. Бразилия эса Голландия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ромарио ва Бебетонинг голларига Берхкамп ҳамда Винтер жавоб қайтарди. 81-дақиқада Бранок киритган тўп Бразилияга ярим финал йўлланмасини келтирди. Амалдаги чемпион Германия кутилмаганда Болгария қаршилигини синдира олмади. Маттеуснинг голидан кейин немислар ғалаба қозонадигандай туюлган бир ҳолатда Стоичков ва Лечковнинг 2 дақиқада 2 гол уриши барчасини ўзгартириб юборди. Швеция – Руминия ўйинида пенальтилар сериясида шведлар омадлироқ чиқишди.

¼ финал
Италия – Испания – 2:1
Бразилия – Голландия – 3:2
Болгария – Германия – 2:1
Швеция – Руминия – 2:2 (пенальтилардан 5:4)

Ярим финалда дастлаб Италия ва Болгария баҳс олиб борди. Европанинг кучли термаларини бирин-кетин доғда қолдирган болгарлар бу сафар таслим бўлишди. Роберто Баджонинг 2 голига Стоичков пенальтидан киритган тўпи билан жавоб қайтарди. Италия финалда. Бразилия эса Швеция билан баҳсда енгилиши ҳеч гап эмасди. Шиддатли ўйин намойиш қилган Швеция 81-дақиқада Ромарионинг аниқ зарбасини ўтказиб юборади. Шу тариқа Бразилия ва Италия яна финалда тўқнаш келадиган бўлди.





Ярим финал
Италия – Болгария – 2:1
Бразилия – Швеция – 1:0
Учинчи ўрин учун беллашувда шведлар болгарларни 4:0 ҳисобида тор-мор келтиришди.

3-ўрин учун баҳс
Швеция – Болгария – 4:0

Финал
Финал ўйинида илк бор дарвозаларга тўп киритилмагани, ғолибни аниқлаш учун пенальтиларга мурожаат қилингани билан эсда қолди. Ҳар икки жамоа кубокни боши узра кўтаришга ҳақли эди. Ромарио ва Баджо мундиалда ишқибозларга ажойиб дамларни тақдим этишганди. Финалда хавфли вазиятлар жуда кўп юзага келтирилмади. Пальюка зарбани қайтаришда сусткашлик қилиб, тўп тўсиндан қайтгани ва Таффарелнинг 2-3 бор Баджонинг кескин уринишларини бартараф этгани эсда қоларли лаҳзалардан бўлган. Пенальтилар сериясида эса омад Бразилияга кулиб боқади. Барези, Массаро ва Роберто Баджо Италиядан хатога йўл қўйди. Ромарио, Бранка ва Сантоснинг аниқ зарбаларига Паррейра жамоасини 4 карра жаҳон чемпионларига айлантиради. Шу тариқа Бразилия 24 йиллик танаффусдан кейин яна футбол тахтига қайтади.





БРАЗИЛИЯ – ИТАЛИЯ – 0:0 (пенальтилардан 3:2)
Бош ҳакам:
Шандор Пуль (Венгрия).
Калифорния. “Роуз Боул” стадиони. 94194 томошабин.
Бразилия: Клаудио Таффарел, Жоржиньо (Кафу, 21), Алдаир, Марсио Сантос, Бранко, Мауро Силва, Дунга, Мазиньо, Зиньо (Виола, 106), Ромарио, Бебето.
Бош мураббий: Карлос Алберто Паррейра.
Италия: Жанлука Пальюка, Роберто Мусси (Луижи Аполлони, 35), Франко Барези, Паоло Мальдини, Антонио Бенарриво, Никола Берти, Дино Баджо (Альбериго Эвани, 95), Деметрио Альбертини, Роберто Донадони, Роберто Баджо, Даниеле Массаро.
Бош мураббий: Арриго Сакки.

Тўпурарлар: Олег Саленко (Россия), Христо Стоичков (Болгария) – 6 гол


Беҳзод Назаров
тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Жанубий Кореяга ҳам 4та гол урдик! ФИНАЛ! Жанубий Кореяга ҳам 4та гол урдик! ФИНАЛ!
U-23 Осиё чемпионатида ярим финали доирасидаги Ўзбекистон U-23 -...  940
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  292
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   202
Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Футболчиларга қўйилган баллар Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Футболчиларга қўйилган баллар
Сайтимиз ижодкорлари яқиндагина якунланган Осиё чемпионати (U-23)...  154
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг