UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

ЖЧга 11 кун қолди. Германия-1974 Янгиликлар

ЖЧга 11 кун қолди. Германия-1974

ФИФАга 31 миллион доллар миқдорида даромад келтирган ЖЧ-70да иккита Германия терма жамоаси иштирок этган.

Англия, Испания, Франция, Португалия, Венгрия, Бельгия, Мексика, Чехословакия ва Собиқ Иттифоқ терма жамоалари бу сафар ЖЧдан маҳрум бўладилар. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида омади келмаган жамоалар ўрнига Австралия, Зоир, Гаити ва ГДР (Германия демократик Республикаси). Шу пайтгача ЖЧларда ГФР (Германия  федерал Республикаси) иштирок этиб келганди. Мундиалга эса ГФР мезбонлиқ қилган. Саралаш ўйинларида эса 99та мамлакат иштирок этган.

Аввалги кубокни бутунлай ўз-ўзиники қилиб олган Бразилия эса янги ясалган кубок учун  йўлга чиққан эди. Мусобақа аввалида ФИФАга янги президент сайланади. Бразилиялик Жоао Авеланж даврига келиб жаҳон чемпионати форматига ўзгартириш киритилади. Энди гуруҳ ўйинларидан кейинги босқичга чиққан терма жамоалар, икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттиришлари, гуруҳ ғолиблари финалда, иккинчи ўрин эгалари эса бронза медаллари йўлида кураш олиб боришлари лозим эди.

Машҳур Йохан Круифф Аргентинага қарши ўйинда

Қизиғи шундаки, қуръага кўра ГФР ва ГДР терма жамоалари бир гуруҳдан ўрин олади. Бу терма жамоалар иштирокидаги учрашувни уругвайлик Рамон Баррето бошқаради. Бу ўйин футболдан ташқари сиёсат ҳам эди. Баҳсда ГДР ғалаба қозониб гуруҳ ғолиби бўлади. Юлдузли таркиб эса ГФРда эди. ГФР "Бавария", "Боруссия", "Айнтрахт", "Шальке 04" жамоаларидан таркиб тузган. Яна "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган Гюнтер Нетцер ҳам шу минтақадан ўрин олган. Мураббий Хельмут Шён эди. ГДР эса маҳаллий жамоалар - "Карл Цейсс", "Динамо" ва "Локомотив" футболчилари эвазига шакилланган эди. Бувосита номларга эътибор берсак, устунлик ГФРда эди. Зепп Майер, Берти Фогтс, Франц Беккенбауэр, Ули Хёнесс, Юпп Хайнкес ва Герд Мюллер каби футболчилар айнан шу мундиалда жаҳон кубогини бошлари узра кўтарганлар.

Пелесиз Бразилия бу сафар анча кучсизланиб қолганди. Кўпчилик футбол мухлислари, шахсан жамоа бош мураббийи Марио Загало ҳам Жаирзиньога катта умид билдирган пайтда "Ботафого" ҳужумчисининг бир ўзи катта босимни кўтара олмайди. Бразилия гуруҳда Югославиядан кейин иккинчи бўлади.

1974 йил ТОТАЛ футбол дунё бўйлаб талқин қилинади. Бу пайтга келиб ТВ аллақачон ривожланиб улгурганди. ФИФАнинг асосий даромади ҳам ТВдан бўлган. Шу ерда тотал футбол ҳақида қисқача маълумотни келтириб ўтсам. Аслида тотал футбол анча йил аввал ўйлаб топилган, аммо уни ҳамма ҳам билмасди. Бир ўйинчи, ўйин давомида бошқа амплуага ўтиши ёки ҳужумдан ҳимояга, ҳимоядан ҳужумга қайтиши каби ҳолатлар тотал футбол деб ном олган. Унга қадар жамоалардаги ҳар бир футболчи майдонда фақат ўзи учун ажратилган нуқтада ўйнарди. Бу услуб Венгрия терма жамоаси томонидан йўлга қўйилган бўлиб, "Аякс"нинг англиялик мураббийи Жек Рейнолдс уни мукаммаллаштиради. Айнан тотал футбол орқали жамоа 1972 йил кубок эгалари кубоги финалида "Интер"ни мағлубиятга учратади. Рейнолдс қўл остида "Аякс" шарафини ҳимоя қилган Ринус Михелс кейинчалик Голландия терма жамоасининг бош мураббийига айланади ва ЖЧ-70да ўз шогирдларини айнан шу тактикада ўйнатади. 

Пол Брайтнер ва Франц Беккенбауэр

Унинг қўл остида кимсан "Барселона" тирик афсонависи Йохан Кройф тўп тепарди. Бу тактикага ҳамма ҳам туриб бера олмади. Аввалига Уругвай, кейин Болгария кейинги гуруҳда Аргентина ва Бразилия майдонда нима бўлаётганини тушуна олишмаганди. Биргина Голландия Жанубий Амеркадан келган турнир фаворитларини навбатма-навбат уйига жўнатади. Қизиғи шундаки, тотал футболдан бироз хабари бўлганларгина Голландияга қаршилик қила олишган. Биринчи гуруҳ ўйинларида Швеция «лолалар» билан 0:0 ҳисобини қайд этади, финалда эса ГФР 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Кройф ишлаган пенальтини Нескенс аниқ амалга ошириб Голланидияни ҳисобда олдинга олиб чиқади, аммо биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобда олдинга ўтиб олган немислар натижани ушлаб қола оладилар.

ЖЧ-1970да илк маротаба допинг тест ўтказилади. Илк "қурбон" Гаити футболчиси Жан-Жозеф бўлади. Унинг қонидан қандайдир дори воситаси топилади. ЖЧнинг яна бир аҳамиятли томони шунда эдики, илк маротаба мусобақага атаб қўшиқ ёзилади. 2010 йилги ЖЧ гимни Шакира томонидан айтилганини ҳаммангиз билсангиз керак. 1974 йил эса ўша даврнинг энг машҳур қўшиқчиси бўлган польшалик аёл хонанда Мариля Родович "Футбол" номли қўшиғини айтади.

Йохан Круифф жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилади. Йил якунида эса ҳақли равишда "Олтин тўп"ни қўлга киритади. ЖЧдан сўнг Круифф терма жамоа сафидаги фаолиятини тугатишини айтади. Аммо кўп ўтмай ЖЧ-1978 саралаш ўйинларида яна терма жамоасига ёрдам беради. «Уч ранглилар» мундиал йўлламансини қўлга киритгач, ҳаммани ҳайратга солган ҳолда терма жамоани тарк этади. Шу кунгача футболчи нима сабабдан шундай қарорга келганига изоҳ бермаган.

1974 йилги мундиал ғолиблари


3-ўрин учун
Бразилия - Польша 0:1
Гол:
Лято, 76

Финал
Голландия - ГФР 1:2
Голлар
: Неескенс, 2 (пенальти) - Брайтнер, 25 (пенальти), Мюллер, 43
Голландия: Йонгблад, Крол, Рийсберген (де Йонг, 69), Сурбиер, Хаан, ван Ханегем, Янсен, Неескенс, Круифф, Ренсенбринк (Рене ван де Керкхоф, 46), Реп
ГФР: Майер, Фогтс, Брайтнер, Шварценбек, Беккенбауэр, Оверат, Бонхоф, Грабовски, Мюллер, Хенесс, Хельценбайн (Перу)

Тўпурарлар: Гжегож Лято (Польша) – 7, Йохан Неескенс (Голландия), Анжей Шармах (Польша) - 5

Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика