UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Ривалдо: "Искони "Барселона"да кўришни истайман, аммо буни тасаввур қилиш қийин"  0 17:38Чемпионлар лигаси. 6-турнинг энг яхши футболчиси "Манчестер Сити"дан  7 17:36Аброр Пирриев: "Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши"  2 17:21АПЛ. Ноябрь ойининг энг чиройли голи эълон қилинди (ВИДЕО)  4 17:18АПЛ. Рафа Бенитес - ноябрь ойининг энг яхши мураббийи  6 16:46Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашев жангининг трансляцияси, Нурмагомедов кучли бешликда ва бошқа хабарлар  1 16:46Африкада йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  14 16:35Арслонмурод Омонов Туркманистон терма жамоаси сафида гол урди  4 16:20Фозил Мусаев: "Япония бутун мусобақанинг фаворити, лекин..."  4 16:11Осиё Кубоги-2019. Таиланднинг кенайтирилган таркибида икки легионер бор  3 16:10Валенсия қишда МЮни тарк этмоқчи  7 15:40Роналду: "Ювентус" мухлислари иккита нарсани кечирмас экан"  10 15:32Осиё Кубоги-2019. Қирғизистоннинг мусобақа учун формаси намойиш этилди  5 15:22Осиё Кубоги-2019. Бернд Штанге: "Ё ўрдакларни боқишим ё футболга қайтишим керак эди"  3 15:02Осиё Кубоги-2019. Барчаси мураббийлар ҳақида  12

ЖЧ-2014. Россия - Жанубий Корея. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Россия - Жанубий Корея. ПРЕВЬЮ

"Н" гуруҳида биринчи тур ўйинларини Россия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунлаб беради.
Бельгияни гуруҳ фаворити деб оладиган бўлсак, иккинчи ўрин учун асосий даъвогарлар сифатида Россия ва Жанубий Корея кўзга ташланади. Лекин футболда олдиндан тахмин билдириш ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Барчасини учрашув ва унда кимнинг кучлироқ бўлиши ҳал этади.



Қитъадошларимизга тўхталадиган бўлсак, Кореяда сўнгги йилларда пасайиш кузатилаётгани бор гап. Аввалгидек ижрочилар терма жамоага етишмаяпти. Бунга жамоада ўтиш жараёни кузатилгани ҳам сабаб бўлди. Чемпионат олдидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларида корейслар ижобий натижалар қайд этишмади. Лекин бу ҳам бирор нарсани белгилаб бермайди. Масалан, Италия ўртоқлик баҳсида Люксембург билан 1:1 ўйнади, кейин эса расмий учрашувда Англиядан устун келди. Корея ҳамиша охирги дақиқаларгача ҳаракат қиладиган футболчиларга эга. Шу сабабли бу жамоадан исталган паллада хавф кутиш мумкин. Хон Мюн Бо амоаси сафида кучли бешликда ўйновчи футболчилар сони кўп. Бунга рус ўйинчиларининг ўз лигаларида юқори маош олиб, Европага интилмай қўйгани сабаб бўлмоқда.



Россия Фабио Капелло қўл остида кучсиз жамоаларга қарши баҳсларда хато қилмасликни ўрганди. Лекин грандлар ёки кўп прессинг қилувчи термалар билан қандай ўйнаши ҳозирча номаълум. ЖЧ олдидан руслар кучи жамоаларга қарши тўп тепишмади. Широковнинг сафдан чиққани Россия учун катта йўқотишга айланиш эҳтимоли мавжуд. Корея ёки Жазоир яхши ўйин намойиш қилган тақдирда бемалол русларга катта муаммо туғдира олади. Ўтган йили Россия ва Корея ўртоқлик баҳсида тўқнаш келиб, унда европаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Корея охирги учта мундиалнинг биринчи ўйинида зафар қучган. Бу жамоа кетма-кет 8-марта жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бундай серия билан Бразилия, Италия, Аргентина, Германия ва Испания мақтана олади холос.



РОССИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Куяба. "Пантаналь" стадиони.
Бош ҳакам
: Нестор Питана (Аргентина).
Тахминий таркиблар
Россия: Акинфеев - Ешенко, В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров - Глушаков, Файзулин - Шатов, Загоев, Жирков - Кокорин.
Жанубий Корея: Чон Сон Рён - Ким Чан Су, Хон Ён Хо, Ким Ён Гвон, Юн Сок Ён - Хан Кук Ён, Ки Сун Юн - Ку Жа Чол, Ли Чун Ён, Сон Хён Мин - Пак Чу Юн.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0 ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0
Клопп ўзининг севимли триосига ишонч билдирди.  120
ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият
ЕЧЛнинг 6-тури доирасида "Реал" ўз майдонида ЦСКАга йирик...  97
ЕЧЛ. "Барселона"  – "Тоттенҳэм" 1:1 ЕЧЛ. "Барселона" – "Тоттенҳэм" 1:1
"Шпорлар" ҳам кейинги босқичга йўл олишди.  67
Шота Арвеладзе билан жуда узун, аммо самимий суҳбат - Шаҳбоз Беғамов Шота Арвеладзе билан жуда узун, аммо самимий суҳбат - Шаҳбоз Беғамов
Агарда шошилаётган бўлсангиз, унда бемалолроқ пайтингиз бу саҳифани...  67
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг