UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  18 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Германия – Португалия Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Германия – Португалия

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун “G” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Мусобақа ғолиблиги учун фаворитлар қаторида тилга олинаётган Германия Португалияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 1-тур
Германия – Португалия
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)

Тахминий таркиблар
Германия: Нойер — Боатенг, Мертезакер, Хуммельс, Дурм — Хедира, Лам — Гётце, Озил, Подольски — Мюллер
Португалия: Руи Патрисиу — Жоау Перейра, Бруну Алвеш, Пепе, Коэнтрау — Мейрелеш, В.Карвалью, Моутиньо — Нани, Алмейда, Роналду.



Шундай қилиб “G” гуруҳида фаворитлар илк турдаёқ ўзаро тўқнаш келишади. Ғолиб чиққан жамоа кейинги босқичга чиқиш учун катта қадамни ташлайди. Кун тартибидан ўрин олган савол эса қуйидагича: Критиану Роналду ўйингача соғайиб майдонга туша оладими?  Хабарингиз бўлса керак, Роналдуни ҳозир жароҳат безовта қилмоқда ва унинг майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида. Маълумки, Роналдусиз Португалия бутунлай бошқа жамоага айланади. Чунки Швеция билан кечган плей-офф ўйинларида айнан Роналду жамоасини мундиал сари етаклади.

Португалияда Роналду масаласи сўроқ остида турган бўлса, Германия терма жамоасида эса яққол йўқотиш бор. Марко Ройс оғир жароҳат олиб жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. Шунга қарамай, Йоахим Лёв қўл остида Марио Гётце, Томас Мюллер, Лукас Подольски, Андре Шюрле, Тони Кроос, Месут Озил сингари ҳужумкор футболчилар қолди. Тўғри, немисларда яққол марказий ҳужумчи биргина Мирослав Клозе бор. Марио Гомес ҳам ҳжароҳати туфайли Бразилияга кела олмади.

Аммо Германия шундай жамоаки, улар соф ҳужумчисиз ҳам ўйнай олишади. Буни мухлислар охирги марта ўтказилган бир нечта ўртоқлик учрашувларида кўришди. Агар Клозенинг бир ўзи ҳужумда ҳаракат қиладиган бўлса, унда Томас Мюллер ёки Марио Гётце унга яқинроқ жойда ҳаракат қилади. Клозе шу пайтгача жаҳон чемпионатларида 14та гол урган ва бу борада бразилия Роналдодан атиги битта гол ортда қоляпти. Мабодо Клозе иккита тўп киритгундек бўлса, янги рекордчига айланади.



Португалия терма жамоасида Роналдудан бошқа ҳамма соғ. Бош мураббий Паулу Бенту катта эҳтимол билан Уго Алмейдани марказий ҳужумга қўяди. Чунки Ирландияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида шу нуқтада тўп суриб, икакита гол урди. Унга эса қанотларда Роналду, Нани ёки Варела ёрдам бериши кутилмоқда. Майдон марказида эса Моутиньо билан Мейрелеш ҳаракат қилади. Ҳимояда эса Пепе ва Бруно Алвеш бор. Чапда Фабио Коэнтрау, ўнгда эса Жоау Перейра ўйнаса керак. Дарвозани Руи Патрисиу қўриқлайди.

Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Португалия ФИФА рейтингида биздан кейинги ўринда келмоқда ва у фақат Роналдудан иборат жамоа эмас. Португалия - жуда жиддий рақиб”.

Паулу Бенту (Португалия термаси бош мураббийи):
“Бизни жуда қийин баҳслар кутиб турибди. Гуруҳда ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Дастлабки вазифамиз гуруҳдан чиқиш ҳисобланади”.

Жамоалар ўзаро 9 марта ўйин ўтказишган. Ўзаро ўйинларда Германия 5 бор ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнаган ва фақат бир марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 14-10, Германия фойдасига.



Қизиқарли маълумотлар
Германия 1982 йилдан бери жаҳон чемпионатларининг биринчи учрашувида мағлубиятга учрамай келяпти.
Бугунги ўйин Германия терма жамоаси учун ЖЧдаги 100-учрашув ҳисобланади.
Германия ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида барчадан кўп гол урди – 36та.
Жоау Моутиньо ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида ҳаммадан кўп голли тўп узатган - 10та.
Криштиану Ронаду ўзи иштирок этган ЖЧ ўйинларида дарвоза томон 48та зарба бериб, атиги иккита гол урган.


Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика