UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Рой Хожсон: “АПЛнинг ҳар бир учрашуви — мураккаб топшириқ”   1 08:45Мусса Дембеле: “Ламела ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатди»ʼ   0 08:38ПРО-Лига. Бугун "А" гуруҳида 31-тур ўйинлари бўлиб ўтади  1 08:30Мауро Икарди: “Барқарорлик ўзимизга боғлиқ​”   1 08:15Ража Наингголaн жароҳат олди   2 08:00Гаттузо: “Интер” “Милан”дан кўра ғалабага ҳақли эди   0 07:45Мауро Икарди “Интер” тарихига кирди   2 07:30Ла Лига. “Реал Мадрид” 7-ўринга тушиб кетди   6 07:13Лига 1. “Марсель” сафарда “Ницца”ни мағлуб этди   0 03:33Olamsport: Ўсмирлар Олимпиадаси совриндорлари Ўзбекистонда кутиб олинди, Мейвезер Пакьяо билан жангга тупурди  0 02:04“Реал”нинг янги мураббийи ким бўлади?  16 01:44Италия А серияси. Икарди дурангга рози бўлмади  11 01:15Марку Силва: “Пикфорд – юқори даражадаги дарвозабон”  0 00:52Иммобиле: “Парма” дарвозасига урган голимни онамга бағишлайман”  3 00:49Ярмоленько узоқ муддатга сафдан чиқди  1

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Аргентина – Босния ва Герцеговина Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Аргентина – Босния ва Герцеговина

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун “F” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Жанубий Американинг кучли  жамоаларидан бири Аргентина Босния ва Герцеговинага қарши баҳс олиб боради. Ўйин ҳашаматли “Маракана” стадионида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 1-тур
Аргентина – Босния ва Герцеговина
Бош ҳакам: Жоэль Агилар (Сальвадор)

Тахминий таркиблар
Аргентина: Ромеро — Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо — Гаго, Маскерано, Ди Мария — Агуэро, Месси, Лавесси.
Босния: Бегович — Муйжа, Шунич, Спахич, Колашинац — Хайрович, Бешич, Пьянич, Лулич — Мисимович — Жеко
Жароҳат олганлар: Паласио, Игуаин — Салихович



Босния ва Герцеговина миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этяпти. Шу боис кўпчилик учун бу жамоа сирли жумбоқ бўлиб кўринмоқда. Аргентина эса гуруҳнинг яққол фаворити ҳисобланади. Эрон ва Нигерияга нисбатан Босния бирмунча кучсиз кўринмоқда.



Болқонликлар илк учрашувни нафақат гуруҳ фаворити, балки мусобақада ғолиб чиқишга даъвогарлик қилувчи жамоага қарши ўтказишади. Албатта, учрашувда дуранг қайд этилгудек бўлса, бу натижа Босния учун жуда ажойиб бўлади. Аргентина термаси устози Алехандро Сабелья айрим сабабларга кўра, Карлос Тевесни мундиалга олиб кетмади. Гонсало Игуаин билан Родриго Паласио эса жароҳат туфайли дастлабки баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Шундай экан, ҳозирча Аргентина термаси ихтиёрида Агуэро, Месси, Лавесси, Альварес каби футболчилар бор. Лекин бу номлар билан ҳам рақибга жиддий ташвиш туғдирса бўлади.



Боснияда эса таркиб бўйича деярли муаммо йўқ ҳисоби. Жозе Моуриньонинг версиясига кўра Англия премьер-лигасининг энг кучли футболчиси Эдин Жеко сафда экан, аргентиналик ҳимоячиларга осон бўлмайди. Қолаверса, Жекони ҳужумда Мисимович, Пьянич каби футболчилар қўллаб туришади.

Аргентинанинг энг ожиз нуқтаси деб ҳимояни кўрсатсак бўлади. Лекин жамоа қайд этган натижалар бунинг тескарисини айтиб турибди. ЖЧдан олдин ўтказилган бешта ўртоқлик учрашувида Аргентина бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.



Алехандро Сабелья (Аргентина бош мураббийи):
“Агар биз хатога йўлқ қўйиб мағлубиятга учрасак, бунда бош мураббий айбдор бўлади. Шундай экан, мен ғалаба қозонишни сўраб қоламан. Ким жаҳон чемпиони бўлишини айтиб беролмайман. Мен учун кимнидир фаворит дейишдан маъно йўқ”.



Сафет Сушич (Босния бош мураббийи):
“Биз учун энг катта хавф Мессининг майдонга тушиши. Унинг учун алоҳида бир ҳимоячини бириктириб қўйишдан маъно йўқ. Шундай экан, тўп унга келиши биланоқ кимдир ёнида бўлиши керак”.

Лионель Месси:
“Аввалги жаҳон чемпионатларида ўйиним қовушмаганини тан оламан. Бу гал ўша хатоларни такрорламайман. Мақсадим битта: жаҳон чемпиони бўлиб уйга қайтиш. Финалда Неймарга қарши тўп суришни истайман”.



Қизиқарли фактлар

Аргентина шу пайтгача Босния билан икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам ғалаба қозонган. Охирги беллашувда Аргентина 2:0 ҳисобида зафар қучган, Агуэро иккита гол урган.
Аргентина ЖЧ-2014 иштирокчилари орасида энг “қари” таркибга эга: жамоанинг ўртача ёши 29.
Аргентина сафида ёши 24дан кичик бўлган ўйинчи йўқ.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  211
Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО) Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО)
"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛиганинг...  123
Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей...  102
Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро" Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро"
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг