UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  2 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Англия – Италия Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Англия – Италия

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати турдан турга қизғин тус оляпти.
Бугун “D” гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Манаус шаҳридаги марказий стадионда Англия ва Италия ўзаро баҳс олиб боради.

Ҳар иккала жамоа ҳам жаҳон футболида ўз ўрнига эга. Европанинг олд жамоалари қаторига киришади. Бугунги ўйин олти очко учун кечадиган баҳс деб бемалол айта оламиз. Ғалаба қозонган жамоа кейинги босқичга чиқиш учун қулай имкониятга эга бўлади.



Бундан икки йил олдин Англия ва Италия Европа чемпионатининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Италия рақибига нисбатан бирмунча кучли эди, шу боис Италия ҳозир ҳам фаворит бўлиши мумкин. Бироқ орадан икки йил ўтди ва бу вақт оралиғида Англия ҳам ўзгарди. Рой Хожсон ажойиб жамоани шакллантира олди. Шундай экан, Англияни ҳам фаворитлар қаторига қўшсак бўлади.



Англия Бразилияга кетишидан олдин терма жамоанинг таркиби ҳақида кўп гаплар айтилди. Британия ОАВ ходимлари таркиб борасида бош мураббийни кўп марта танқид қилишди, бироқ Рой Хожсон танқидларга эътибор бермасдан ишлашда давом этди. Мураббий охирги ўтказилган ўртоқлик учрашувлари орқали асосий таркибни шакллантириб олди. Масалан, Перу ва Гондурас билан кечган ўйинларда асосий таркиб ўзгармади.



Шундай экан, бугунги ўйинда Баркли асосий таркибда тушади, Руни эса захирада қолади каби тахминлардан фойда йўқ. Бундан ташқари жароҳатидан тўлиқ қутулган бўлса Уэлбекнинг ҳам майдонга тушиши кутиляпти. Ўнг қанот ярим ҳимоясида катта эҳтимол билан Лаллана ўйнайди. Майдон марказида Стивен Жеррадга эса Хендерсон кўмаклашади. Умуман олганда, ҳар қандай ўзгариш кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинади.



Италияда эса ҳаммаси оддий эмас. Чезаре Пранделли тез-тез таркибни ва тактик схемани ўзгартириб туришни маъқул кўради. Шундай экан, бугунги беллашувда итальяларнинг таркибини топиш осон эмас. Бундан ташқари, уларда чап қанот ҳимоячиси Де Чельо жароҳат олган. Қолаверса, Монтоливонинг ўйнай олмаслиги ҳам катта муаммо келтириб чиқиши мумкин. Шундан келиб чиқиб Италия учта ҳимоячи билан ўйнайди десак бўлади. Бунда Кьеллини чап қанотга яқин жойда тўп суриши мумкин.



Италиянинг ярим ҳимоясида кимлар ўйнайди деган саволга жавоб топиш ҳам анча мураккаб. Фақат шуниси аниқки, Пирло, Де Росси ва Балотелли аниқ майдонга тушишади. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Кассано ҳам илк дақиқалардан тўп тепиши мумкин.

Ўзаро учрашувлар: 24 ўйин: +8=7-9, 30-27
Охирги ўйин (15.08.2012) : Англия – Италия - 2:1 (Ягиелка, Дефо - Де Росси)



АНГЛИЯ – ИТАЛИЯ
15 июнь. 03:00
Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зеинстра (Голландия)
Захира ҳаками: Вальтер Лопез (Гуатемала)

Тахминий таркиблар:
Англия: Харт - Жонсон, Кэйхилл, Ягиелка, Бэйнс - Жеррард, Хендерсон - Лаллана, Руни, Уэлбек - Старриж.
Жароҳат олганлар: Уэлбек, Окслейд-Чемберлен.
Италия: Буффон - Абате, Барцальи, Бонуччи, Кьеллини - Пирло, Де Росси, Верратти - Кандрева, Маркизио - Балотелли.
Жароҳат олганлар: Де Чельо.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика