UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Португалия Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Португалия

Жаҳон чемпионати "G" гуруҳининг яна бир вакили Португалия терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Португалия ўзининг халқаро майдонлардаги дебютини 1966 йилга келиб ўтказади. Айнан шу йили Португалия терма жамоаси Англияда ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Европа бразилияси номини олган португалияликлар гуруҳда Бразилия, Венгрия ва Болгария каби жамоалар билан баҳс олиб боради. Ушбу осон бўлаган "квартет"да Португалия биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқич масаласини ҳал этади.

Чорак финалда афсонавий Эйсебионинг покери эвазига КХДРни мағлуб этишади ва ярим финалга йўл олишади. Аммо ўша мундиалнинг амалдаги ғолиби Англия Португалияни мағлуб этишни уддасидан чиққан эди. Дебютант жамоа учун ярим финал бекати аъло натижа эди. Англияда ўтган мундиалда Португалия аъзоси Эйсебио мусобақанинг энг яхши ўйинчиси учун чиқарилган "Олтин тўп" соҳибига айланади. Шунингдек, Эйсебио Жаҳон чемпионатида тўққизта тўп киритиб, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлади.


Шундан сўнг Португалия терма жамоаси 1984 йилгача халқаро мусобақаларда иштирок этмади. Бу орада терма жамоада бир қатор ўзгаришлар руй берди.

Ниҳоят 1984 йилда Португалия Европа чемпионатида ўз дебютини нишонлади. Португалиянинг ўз минтақасидаги энг катта турнирдаги дебютини ҳам омадли чиқди. Улар илк уринишдаёқ ярим финалгача боришди. Аммо Мишель Платинининг сўнгги сониялардаги киритган голи Францияни Португалия устидан ғалаба қозонишига замин яратган эди.

Португалиянинг "олтин даври" 1996 йилдан бошланди десак муболаға бўлмайди. Айнан шу даврда ПОртугалия терма жамоаси таркибида Руи Кошта, Луиш Фиго, Фернандо Коуто, Витор Баия каби иқтидорли футболчилар етишиб чиқишди Португалияни янги поғонага кўтарилишига катта сабабчи бўлишди.  Ҳозир санаб ўтилган футболчилар 2000 йилга келиб анча тажриба тўплашга улгуришган эди ва айнан Европа чемпионатида Португалия даҳшатли кучга эга бўлди. Португалиянинг беназир ўйинларини томоша қилиш анчагина завқли эди. Гуруҳда Англия, Руминия ва Германия билан тушган Португалия ҳар уччалар рақибини ҳам  доғда қолдиришни уддасидан чиққан эди. Чорак финалда Туркияни ҳам ишончли тарзда мағлубиятга учратади ва ярим финалга йўл олади. Лекин Португалия яна ярим финалда ўз иштирокини тўхтатишга мажбур бўлади. Бу сафар ҳам Франция уларни йўлига туғаноқ бўлади. Ўша пайтда "олтин гол" қоидаси амалда бўлади ва айнан шу нарса Луиш Фиго жамоаси қимматга тушади. Зинедин Зиданнинг 117 минутда киритган голи Португалияни финал орзусини яна тўрт йилга чузиб юборади. 


Кейинги Европа чемпионати айнан Португалия давлати бўлади ва жамоа бунга анчагина пухта тайёргарлик кўради. Европа чемпионатида жамоани 2002 йилда Бразилияни Жаҳон чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган Луис Фелипе Сколари бошқариб боради. Очилиш ўйинида мезбонлар кутилмаганда Грецияга имкониятни бой    беришади ва кўпчилик Португалияни омадсиз иштирокини тахмин қила бошлайди. Аммо кейинги иккита учрашувни Сколари жамоаси ғалаба билан якунлаб, кейинги босқич масаласини ҳал этади. Чорак финалда эса Англия терма жамоаси таслим этилади ва кетма-кет иккинчи бор ярим финалга йўл олишади. Бу сафар Португалия Голландия билан финал чиптаси учун кураш олиб боради. Роналдо ва Манишенинг голлари ниҳоят узоқ кутилган финал йўлланмаси қўлга киритилишига сабабчи бўлади.

Ўз уйларида кечаётган чемпионатда Сколари жамоаси финалга чиқади ва финалда очилиш ўйинида бўлгани каби Греция билан тўқнаш келишади. Бу финал Португалия тарихидаги биринчи ҳал қилувчи баҳс бўлади. Кўпчилик бу сафар Португалия Грецияни мағлуб этиб, реванш олади дея тахмин қилаётган бир пайтда, Отто Рехагель бошчилигидаги Греция яна бир бор турнир мезбонларини доғда қолдиришади.


2006 йилги мундиалда Португалия муносиб қатнашди дейиш мумкин. Жамоа яна ярим финалга қадар бора олди ва у ерда Францияга имкониятни бой берди. Зинедин Зиданинг ягона  голи Португалияни яна ярим финал остонасид тўхтатиб қўйди. Учинчи ўрин учун турнир мезбонлари Германия терма жамоаси  билан кечган баҳсда Бастиан Швайнштайгернинг голлари Роналдо жамоасини мағлубиятига сабабчи бўлди.

Шундан сўнг Португалия Евро-2008, ЖЧ-2010 ва Евро-2012 да ҳам қатнашди. Аммо уларга бу турнирларда ўзлари хоҳлаган натижаларни қайд этиш насиб этмади. 



Айни пайтда жамоа Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Улар ўзларининг илк ўйинларини Германия термасига қарши ўтказишади.


Португалия терма жамоаси ҳақида
:

Ташкил топган йил
: 1921

Минтақаси
: УЕФА

Бош мураббий
: Паулу Бенту

Жамоа сардори: Криштиано Роналдо

Энг кўп ўйнаган футболчи
: Луиш Фиго

Энг яхши тўпурар
: Криштиано Роналдо (49)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 4

Илк ўйини
: Испания - Португалия 3:1 (1921 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Португалия - Лихтенштейн 8:0 (1999 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Португалия - Англия 0:10 (1947 йил)

Эришган ютуқлари
:
Европа чемпионати кумуш медали соҳиби
: (2004)
Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби
: (1966)


Португалия терма жамоасининг якуний таркиби:

Дарвозабонлар
: Бету («Севилья»), Эдуарду («Брага»), Руй Патрисиу («Спортинг»).

Ҳимоячилар
: Андре Алмейда («Бенфика»), Бруну Алвеш («Фенербахче»), Фабиу Коэнтрау («Реал»), Жоау Перейра («Валенсия»), Луиш Нету («Зенит»), Пепе («Реал»), Рикарду Кошта («Валенсия»).

Ярим ҳимоячилар
: Жоау Моутинью («Монако»), Мигел Велозу («Динамо» Киев), Раул Мейрелеш («Фенербахче»), Рубен Аморим («Бенфика»), Вильям Карвалью («Спортинг»), Рафа Силва («Брага»).

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Реал»), Эдер («Брага»), Элдер Поштига («Лацио»), Угу Алмейда («Бешикташ»), Нани («Манчестер Юнайтед»), Силвештре Варела («Порту»), Виейринья («Вольфсбург»).


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика